12:26 / 26.11.2015
3956

Россиянинг Красноярск ўлкасида Ми-8 вертолёти ҳалокати оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Сибирда, Красноярск ўлкаси ҳудудида "Туруханавиа" авиакомпаниясига тегишли Ми-8 вертолёти қулаб тушди ва бу ҳалокат натижасида 15 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Транспорт прокуратурасига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

«Вертолёт бортида 22 нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирги маълумотларга кўра, 15 киши қурбон бўлган, қолган йўловчилар жабрланган», — дейилади хабарда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бу вертолёт Игарка шаҳридан икки километр масофада Енисей дарёси устида ҳосил бўлган музга қулаган. Вертолёт хавфли қўнишни амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда.

Тергов қўмитаси ҳодиса бўйича иш очган.

Top