14:47 / 28.11.2015
2821

Австралия Япониянинг кит овлашни қайта бошлаш ҳақидаги қарорини танқид остига олди

Австралия атроф муҳит вазири Грег Хант Япониянинг Антарктикада кит овлашга қайтадан рухсат бериш тўғрисидаги қарорини кескин танқид остига олди. Бу ҳақда Sky News Australia хабар бермоқда.

Хант “илмий фаолият” баҳонаси билан китларни ўлдириш куракда турмайдиган ташаббус эканлигини таъкидлаб ўтди.

Илгарироқ БМТ суди Япония ва бошқа давлатларга бундай фаолият билан шуғулланишни тақиқлаган эди. Аммо Япония қонунчилари бундай ташаббусни илгари суриши билан масала яна кун тартибига олиб чиқилди.

Top