01:41 / 28.11.2015
3705

Чеченистон парламенти ОАВларда террорчиларнинг миллатини эслатишни тақиқлашни таклиф қилмоқда

Чеченистон парламенти Россия давлат думасига ОАВларда террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган кимсаларнинг миллий ва диний мансублиги ҳақидаги маълумотни беришни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун топширди, деб айтилмоқда қонунчилик органининг хабарида.

Қонун лойиҳасига берилган изоҳда россияликларнинг террорчилар томонида иштирок этиш ҳолати ИШИДнинг ОАВ ва интернет орқали фаол мафкуравий ташвиқоти натижаси ҳисобланиши айтилган.

Чеченистонлик қонун чиқарувчилар ИШИД аъзоларини “ислом террорчилари, “ислом давлати вакиллари” деб ҳисоблашни нотўғри деб ҳисоблашмоқда.

“Бу билан ваҳшийликлар ва тинч аҳолини ўлдириш, муқаддас қадамжолар ва архитектура ёдгорликларини вайрон қилиш билан шуғулланувчи ИШИДнинг асл табиати ва моҳияти бузиб кўрсатилади”, дейилмоқда хабарда.

Депутатларнинг фикрича, ИШИД томонидан айтилувчи исломга содиқлик ҳақидаги гаплар ташвиқот усули ҳисобланади.

Аввалроқ Давлат думасининг миллатлар ишлари бўйича қўмитаси бошлиғи Гажимет Сафаралиев террорчиларни “исломчилар” деб атамасликни сўраганди.

Top