23:18 / 28.11.2015
6279

Ироқ шимолида ИШИД қурбонларининг миналаштирилган оммавий қабристони аниқланди

Ироқ шимолида ИШИД террорчилик гуруҳи қурбонлари бўлгани эҳтимол қилинган 120га яқин одамнинг қолдиқлари бўлган миналаштириб қўйилган оммавий қабристон аниқланди, деб маҳаллий хокимият вакили Момо Халилга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди The Daily Star нашри.

Халилнинг маълум қилишича, Синжар шаҳри ИШИД жангариларидан озод этилгандан сўнг бу шаҳар яқинида топилган шундай 6-қабристондир.

У яна шуни қўшимча қилдики, қабристонда катта миқдорда бомба аниқланган.

Top