23:57 / 29.11.2015
3068

Туркия 3 миллиард евро эвазига Европа Иттифоқига муҳожирлар инқирози масаласида ёрдам беришга рози бўлди

Туркия Еврокомиссия мамлакатга 3 млрд евро миқдорида маблағ ажратишни тасдиқлагач, Европа Иттифоқига муҳожирлар оқими масаласида ёрдам кўрсатишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Томонлар муҳожирлар инқирози масаласида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллиштиради”, — дейилади маълумотда.

Бу муаммони ҳал этиш учун Туркия Еврокомиссиядан 3 млрд евро ҳисобида маблағ олади. Маълум қилишларича, сумма кейинроқ қисқартирилиши ҳам мумкин.

Top