18:24 / 01.12.2015
5703

Хuzhou Construction Machinery Group “Урганч экскаватор заводи”нинг 44,4 фоизлик улушини сотиб олмоқда

Тошкентда 5-6 ноябрда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форум доирасида ўтган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Хитойнинг Хuzhou Construction Machinery Group (XCMG) компанияси ўртасидаги анжуманда томонлар ўртасида “Урганч экскаватор заводи” АЖнинг 44,4 фоизлик акциясини сотиб олиш ҳақида ўзаро ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Айни пайтда “Ўзбекистон темир йўллари” мутахассислари ва хитойлик инвесторлар ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Урганчда 2014 йилнинг май ойида UzXCMG Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ишга туширилгани маълум қилинганди. Бу корхона гидравлик экскаваторлар ва қурилиш техникаси ишлаб чиқаришга ва уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Янги корхона “Урганч экскаватор заводи” негизида яратилган. Марказий Осиёда экскаватор ишлаб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланган заводга 1974 йилда асос солинган. Корхона мелиоратив ишларда ишлатиладиган тросли экскаваторлар, культиватор ва турли металл конструкциялар ишлаб чиқаради.

Top