Йил сайин одамлар ўз фарзандлари учун антиқа исмлар ўйлаб топмоқдалар ва уларни қироллик унвонлари билан “мукофотламоқдалар”. Ёш ота-оналарни фарзандларига антиқа исм беришга нафақат YouTube юлдузлари ва видеоўйинлар қаҳрамонлари, балки Instagram ижтимоий тармоғидаги фильтрлар ҳам илҳомлантиради.
Кўпгина ёшлар том маънода ижтимоий тармоқларда яшайдилар ва ўз фарзандларига фотосуратни қайта ишлаш учун севимли фильтри шарафига исм беришда ҳеч қандай антиқаликни кўрмайдилар.
2015 йилда ўғил болалар учун Люкс ва Людвиг ҳамда Амаро (Amaro), Райес (Reyes), Гудзон (Hudson) ва Кельвин (Kelvin) исмлари бериш оммалашди. Қизларни эса Жуно (Juno), Валенция (Valencia) ва Виллоу (Willow) фильтрлари шарафига номлашмоқда.