07:25 / 02.12.2015
2855

IT-компания асосчиси АҚШ ҳукуматини интернетда кузатув олиб бориши деталларини ошкор қилишга мажбур қилди

Calyx Internet Access IT-компанияси асосчиси Николас Мерилл АҚШ ҳукумати билан 11 йиллик судлашув давомида АҚШ Федерал қидирувлар бюроси суд рухсатисиз сўраши мумкин бўлган, интернет фойдаланувчилар ортидан кузатиш ҳақидаги маълумотлар рўйхатини чоп этиш қарорига эришди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Мерилл 2004 йилда махсус хизматларга суд рухсатисиз фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни, жумладан веб-саҳифаларни кўриш тарихи ва онлайн-харидларни сўрашга имкон берувчи  “миллий хавфсизлик мактублари” деб номланувчи механизм ёрдамида ФҚБ томонидан сўралган компания мижозлари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишдан бош тортган.

Calyx Internet Access асосчиси суднинг бундай рухсат беришини муҳим деб ҳисоблайди, “чунки жамият ҳукумат ҳаттоки жиноятларда гумон қлиинмаётган фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни йиғаётганидан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга”.

Аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 29 ноябрдан америкаликлар ортидан электрон кузатувни олиб боришни тўхтатиши маълум қилинганди.  

Top