00:49 / 03.12.2015
2431

Финляндия телевидениеси мигрантлар сабабли янгиликларни соддалаштирилган фин тилида эфирга узатади

Финляндиянинг Yle телерадиоузатиш компанияси телевизион янглиликларни содда фин тилида узатилишини маълум қилди, деб хабар берди Yle.

Маълум қилинишича, ушбу форматдаги янгиликлар сони 7 декабрь куни эфирга узатилади.

Таъкидланишича, бундан аввал соддалаштиришган фин тилидаги янгиликлар радиода ва интернетда узатилган. Компания бу турдаги янгиликларни 1992 йилдан чиқаришни бошлаган.

Yle компаниясининг янгиликлар ва таҳлилий кўрсатувлар бўлими бошлиғи Петри Яухиайненнинг айтишича, содда фин тилидаги янгиликлар бериш – хорижликларни фин жамиятига қўшишнинг усулларидан биридир. Унинг таъкидлашича, агар хорижликлар фин тилини тезроқ эгалласа, бундан ҳамма фойда кўради.

Top