07:26 / 03.12.2015
2294

Оқ уй: Ироқ АҚШнинг ИШИД билан курашишга махсус кучларни юбориш ташаббусини маъқуллади

Оқ уйда Ироқ АҚШнинг ИШИД жангарилари билан курашишга Ироққа махсус отрядни юбориш ташаббусини маъқуллади, деб айтилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.   

Таъкидланишича, отряд 200 гача ҳарбийдан ташкил топади.

Аввалроқ Пентагон вакили Стив Уоррен АҚШ Ироққа ИШИДга қарши кураш доирасида 100 га яқин ҳарбийдан иборат махсус отрядни юборишини маълум қилганди.

Top