15:26 / 04.12.2015
8745

2016 йилда микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилади

2016 йилда хизматлар соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилади. 2015 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида бу ҳақда маълум қилинди.

Унга кўра, 2016 йилда хизматлар соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилиши 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурида назарда тутилганидек, мазкур соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 54,5 фоиздан 55,5 фоизга кўпайтириш имконини беради.

2016 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсати ишлаб чиқаришни янада модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, агросаноат мажмуасини жадал ривожлантириш, экспорт ўсишини таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Top