23:27 / 04.12.2015
2946

Луис Энрике: “Месси, Неймар ва Суарес – футбол тарихидаги энг яхши учлик”

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике каталон клуби ҳужум чизиғи ҳақидаги фикрини айтиб ўтди.

“Месси, Неймар ва Суарес – “Барселона” ва айтишга ботина оламан, футбол тарихидаги энг яхши учлик.

Бу учликда жуда юқори шахсий техник даражага эга уч футболчи бирлаша олган. Улар жуда кўплаб имкониятлар яратишади, жуда кўп гол уришади, уларда шундай якдиллик мавжуд.

Ўйлайманки, “Барселона”нинг энг янги тарихида бундай ҳолат аввал бўлмаган”, деб айтди испан мутахассиси.

Top