18:17 / 04.12.2015
4309

Россия ИИВ полиция автомобилини ўққа тутганлар ҳақидаги маълумот учун 1 млн рубль мукофот ваъда қилди

Россия ИИВ Санкт-Петербург шаҳрида полиция машинасини ўққа тутиб, полициячиларни ўлдирган жиноятчилар ҳақидаги маълумот учун 1 млн рубль миқдоридаги мукофот эълон қилди. Бу ҳақда "Фонтанка" хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, жиноий қидирув ишлари бошқармаси гувоҳлардан, ҳодиса вақтида шу атрофда бўлган йўловчилар ва йўлдаги ҳайдовчилардан ўз билганлари ҳақида айтиб беришни сўрайди.

Нашрда ёзилишича, жиноятчилар ҳақидаги тўлиқ маълумот учун 1 млн рубль миқдоридаги мукофот пули ваъда қилинган.

Бироз олдинроқ, Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туманида полиция автомобилини ўққа тутиб, уни ёқиб юборган жиноятчилар билан боғлиқ жиноий иш очгани хабар қилинганди.

Top