20:10 / 05.12.2015
7014

Ҳиндистонда руҳоний маймунлар томондан тошбўрон қилиниши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда маймунлар Мунна Мирша исмли руҳонийни ўзининг уйи олдини тозалаётганда тошбўрон қилишди. Оқибатда эркак ўлимга олиб келувчи жароҳатлар олди.

Руҳоний шифохонага етказилди, бироқ шифокорлар унга ёрдам бера олмадилар. Руҳоний олинган жароҳатлардан ҳалок бўлди.

Ҳиндистон ҳукумати маймунлар тўдасининг одамларга ҳужуми биринчи марта содир бўлмаётганини айтди. Маймунлар тажовузидан охирги вақтда 3 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Express нашри.

Маймунлар, шунингдек, аёллар ва болаларга ҳам ҳужум қилмоқда. Маймунлар нафақат одамларга тош отмоқда, балки уларнинг озиқ-овқатларини ўғирлаб кетмоқда. Баъзи маймунлар одамлардан сумка ва маҳсулотлар солинган пакетларни тортиб олиш мақсадида уларни тишлаб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Top