23:02 / 05.12.2015
10569

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ИШИДнинг нефть ортилган юк машиналарининг Туркияга ўтаётганини кўрмаётганига таажжубланмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг ИШИД террорчиларининг контрабанда нефти Туркияга кетаётганини кўрмаётгани ҳақида айтаётган баёнотларидан таажжубланмоқда, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда вазирлик расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Ниҳоят бизнинг Давлат департаменти ва Пентагондаги ҳамкасбларимиз биз томондан матбуот-анжуманида кўрсатилган, халқаро террорчилик томонидан назорат қилинаётган туманлардан ўғирланган нефть қаердан ва қаерга кетаётганининг фотоисботларини тасдиқлашди. Бироқ АҚШнинг “чегарани кесиб ўтаётган автоцистерналарнинг чегарани кесиб ўтаётганларини кўрмаётганлари” ҳақидаги баёнотлари бу фотолар статик тасвирлар, яъни улардаги тасвирлар ҳаракатланмас бўлгани учун ҳам кулгу уйғотади”, деб айтди Конашенков.

Конашенков Россия Мудофаа вазирлиги йўлдошдан олинган суратлардан ташқари объектив назорат воситалари нефть ортилган юк машиналари нафақат турк чегарасидаги ўтказиш пунктидан ўтаётгани, балки улардан тўхтамасдан “учиб” ўтаётгани қайд қилинган видеоисботларни ҳам тақдим қилди.

Конашенковнинг таъкидлашича, АҚШлик амалдорларнинг жиноятчилар контрабанда нефти Туркияга қандай етказилаётганини кўрмаётганлари ҳақидаги баёнотлари бу айёрлик эмас, балки “бевосита ҳимоя қилиш”га ўхшаб кетмоқда.

Top