00:52 / 05.12.2015
3663

Туркия Озарбайжондан газ сотиб олиш ҳажмини кўпайтириш имконини кўриб чиқмоқда

Туркия Трансанатолий (ТАНАП) газ қувури бўйича Озарбайжондан газ сотиб олиш ҳажмини кўпайтириш имконини кўриб чиқиши мумкин. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу айтиб ўтди.

Куни-кеча Туркия ва Озарбайжон Туркия ва Европага Озарбайжон газини етказишга мўлжалланган ТАНАП лойиҳасини 2018 йилдан аввал тугатишга келишиб олгани маълум бўлганди. Аввалроқ Туркияга ушбу газ қувури бўйича йилига 6 млрд куб метр газ етказиб берилиши маълум қилинганди.

ТАНАП лойиҳаси Озарбайжоннинг “Шоҳдениз” конидан Грузия-Туркия чегарасидан Туркиянинг ғарбий чегарасигача газ етказиб беришни кўзда тутади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд доллларга баҳоланмоқда.

ТАНАП газ қувурининг дастлабки ўтказиш қобилияти йилига 16 млрд куб метр газни ташкил қилади. Бундан 6 млрд куб метри Туркияга, қолгани Европага етказилади.

Туркияга 2018 йилдан газ етказиб берилиши режалаштирилмоқда, Трансадриатик газ қувури қурилиши тугагач 2020 йилдан Европага ҳам газ етказиб бериш бошланади.

Top