20:13 / 06.12.2015
3452

Боку нефтчиларнинг таналарини топишда Каспийбўйи давлатларидан ёрдам сўрамоқда

Озарбайжон Каспийбўйи давлатларига ўзларининг ички сув ҳудудларида Каспий денгизидаги нефть платформасидаги ёнғиндан кейин бедарак йўқолган озарбайжонлик нефтчиларнинг таналарини топишда ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда матбуот-анжуманда Озарбайжон давлат нефть компанияси (SOCAR) вице-президенти Холиқ Мамедов маълум қилди.

Унинг айтишича, Қозоғистон, Эрон, Россия ва Туркманистон чегара хизматларига тегишли мурожаат юборилган.

“Барча бошқармалар, жумладан SOCAR раҳбарияти денгизда”, деб таъкидлаб ўтди Мамедов.

Нефть платформасидаги ёнғин газ қувуридаги носозлик туфайли 4 декабрда кечки пайт бошланган. Платформадан 30 нефтчи қутқариб олинган, бироқ 29 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

Top