09:22 / 07.12.2015
1922

АҚШ Париж терактидан сўнг ЕИ билан разведка маълумотлари алмашинувини сезиларли оширди

АҚШ президенти Барак Обама миллатга мурожаати вақтида Америка Қўшма Штатлари Париж терактидан сўнг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан разведка маълумотлари алмашинувини сезиларли даражада оширганини маълум қилди.

“Париж ҳужумларидан сўнг биз европалик ҳамкорларимиз билан разведка маълумотларини сезиларли равишда оширдик”, — деди у.
Давлат раҳбари, шунингдек, АҚШ ҳарбийлари террорчиларни қаердан лозим бўлса, ўша ердан қидириб топишларини таъкидлаб ўтди. “Энг аввало, бизнинг ҳарбийлар қайси мамлакатда бўлмасин террорчиларни йўқ этишда давом этади”, — деб ўтди у.

Top