10:38 / 07.12.2015
2852

Япониянинг Окинава префектурасида АҚШ авиациясига лазер нури йўналтирган шахс ҳибс қилинди

Японияда Окинава префектурасида истиқомат қилувчи 56 ёшли Кацуро Хираока қўлга олинди. У америкаликларнинг авиация кучларига зарар етказишга ҳаракат қилганликда гумонланган. Киодо агентлиги хабарига кўра, у лазер нурлари йўналтириш орқали шундай ниятини амалга оширишга уринган.

Қайд этилишича, бу шахс 2015 йилнинг 1 июлида 10 дақиқа давомида АҚШнинг ҳарбий базаси вертолётига лазер нурларини йўналтирган ва учишга халақит беришга уринган.

АҚШ томонининг айтишича, бу ҳаракат туфайли вертолёт қулаб тушиш хавфи остида қолган. АҚШнинг Окинавадаги базасида 48та самолёт ва вертолёт жойлаштирилган.

Top