20:14 / 08.12.2015
3533

National Geographic талқини бўйича 2016 йилдаги энг яхши қишги йўналишлар номи эълон қилинди

National Gegraphic (NG) журнали талқини бўйича 2016 йилдаги энг яхши қишги йўналишлар номи эълон қилинди. Уни тайёрлаш бўйича муҳаррирларнинг энг афзал деб ҳисоблаганлари инобатга олинди. Маълум қилинишича, рўйхатдаги номлар тартиббўйича берилмаган.

Кучли ўнталикка иккита Европа йўналиши — Вильнюс ва Дублин кирди.

Америкадан ушбу рўйхатга Санта-Барбара (АҚШ), Мерида (Мексика), Чилоэ ороллари (Чили) ва Сан-Хуан (Пуэрто-Рико) кирди.

NG талқини бўйича Африка қитъасидаги Хлухлуве-Умфолози миллий паркини (ЖАР) кучли бешталикда кўриш мумкин.

Рўйхатдан Осиё қитъаси бўйича Тайваннинг Тайбейи ва БААнинг Аль-Айни жой олган.
Океания минтақасидан эса 2016 йилги қишги йўналиш сифатида Кука — Раротонга йирик ороли кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун, журналда келтирилишича, ушбу манзилларнинг ўзига хослиги бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзида мавжуд хусусиятлар билан характерланган.

Top