15:53 / 08.12.2015
2133

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга энергетик хавфсизликни таъминлаши учун 1,2 млрд доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) яқиндагина Афғонистондаги мавжуд энергетик объектларни қўллаб-қувватлаш, энергия таъминотига кўмаклашиш учун янги воситаларни тақдим этиш, таъминот сектори самарадорлигини ошириш ва энергетика соҳасида трансчегаравий савдони кенгайтиш мақсадида грантлар кўринишида” 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди, дейилади ОТБ баёнотида.

Central Asia Online маълумотларига кўра, ушбу маблағлар 2015-2025 йиллар давомида бир неча траншлар кўринишида тақдим этилади. “Афғонистон ўз энергиясининг 80 фоизга яқинини қўшни мамлакатлардан импорт қилади”, - дейди ОТБ вакиллари. Уларнинг таъкидлашича, мамлакатнинг энергетик хавфсизлиги “фавқулодда қарам” ҳисобланади.

Биринчи транш туркман-афғон алоқа тармоғини модернизация қилишга йўналтирилиб, Афғонистоннинг қўшни мамлакатдан кўпроқ электр энергияси импорт қилишига имкон туғдиради, дейилади ОТБ баёнотида.

Top