10:59 / 09.12.2015
5418

Ироқ мамлакатга кириб келган турк ҳарбийлари хулосаси юзасидан НАТО бош котибига мурожаат қилди

Ироқ бош вазири Ҳайдер аль-Абадий НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга Туркия ўз қўшинларини мамлакатнинг шимолий қисмидан олиб чиқиб кетишига таъсир ўтказишини илтимос қилиб чиқди. Бу ҳақда вазирнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, Абадийнинг илтимоси телефон орқали билдирилган.
“Туркия ўз қўшинларини мамлакатнинг шимолий қисмидан олиб чиқиб кетиши учун НАТО ўз мавқедан фойдаланиши лозим”, — дейилади маълумотда.

Ироқнинг илтимосига кўра, 48 соат вақт давомида турк қўшинлари мамлакат ҳудудини тарк этишлари лозим.

Top