16:31 / 09.12.2015
4541

Пўлат Саидқосимов: хусусийми, давлатникими, томошабин яхши кино кўришни истайди

Таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида бугунги кунда Ўзбекистонда ишланаётган фильмларни “давлат фильми” ва “хусусий фильм” деб ажратиш тенденциясига қўшилмаслигини билдирди.

“Томошабин, аввало, яхши кино кўришни истайди, - деди у. – Хусусийми ёки давлат киностудиясида ишланганми – томошабинга бунинг фарқи йўқ. Мана, ҳозир аксарият ёшлар “Ўзбекфильм” чиқарган киноларга тушмайди. Энди номи чиққан иккитагина актёр ўйнаган хусусий киноларга эса ошиқадилар. Афсуски, бугун айрим хусусий киностудиялар мана шунга эътибор қаратиб, кинонинг савияси ҳақида ўйламаяпти ҳам”.

Унинг фикрича, савиясиз фильмлар томошабин дидини ўлдирмоқда.
“Авваллари битта спектакль қўйилса, тўрт кунлаб муҳокама қилинарди, - деди актёр. – Шу тарзда театрда ҳам, кинода ҳам хом-хатала асарлар чиқмасди. Ҳозир ундай муҳокамалар йўқ, тузук-қуруқ сценарий тайёр бўлмасдан кинога олишни бошлаб юборишади”.

Top