13:13 / 09.12.2015
8497

Тошкент давлат аграр университетида ОИТСга қарши курашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университети фаоллар залида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИСТ га йўл қўймаймиз!” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлардан Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева, Тошкент  вилояти ОИТС кураш маркази бош врач ўринбосари Н.Носирова, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходими майор Ш.Содиқова ҳамда “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Дурходжаев иштирок этди.

Улар ўз маърузаларида баркамол авлодни тарбиялаш, ёш авлод онгига соғлом турмуш тарзи тушунчаларини сингдириш, улар саломатлигини мустахкамлаш, ўз соғлигини асрашга масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Мазкур тадбирда 16-25 ёшгача бўлган талаба ёшлар иштирок этиб, “Баркамол авлод ёшлари ОИВ/ОИТС га қарши”, “ХХI аср вабоси”,

“Гиёҳвандлик инсон умрининг кушандаси” мавзуларида иншо ва расм чизиш танлови ўтказилиб, унда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш  факультети 2-босқич талабаси Х.Абдуллаева ҳамда Мева, сабзавотчилик ва узумчилик факультети 2-босқич талабаси Ф.Қаршиевалар “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Соғлом авлод жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

Top