14:10 / 10.12.2015
3967

“Толибон”нинг Қандаҳор аэропортига ҳужуми оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида “Толибон” экстремистик ҳаракати жангариларининг аэропортга уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, яна 37 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганларнинг 38 нафари оддий фуқаролар, 10 нафари аскарлар ва 2 нафари полициячилардир.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, операция чоғида 11 нафар жангари йўқ қилинган.

Top