16:13 / 11.12.2015
3485

Чилилик футболчи Уругвайга қарши ўйинда рақибга ўрта бармоғини кўрсатгани учун 1 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

КОНМЕБОЛ Чили терма жамоаси футболчиси Эдуардо Варгасга қарши интизомий иш очди.

Футболчи ЖЧ-2018 саралаши доирасида Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда икки марта "Эффенберг усули"ни қўллаган яъни рақибга ўрта бармоғини кўрсатган.

Варгас бу хатти-ҳаракати учун камида битта ўйинга четлатилиши аниқ. Лекин уни терма жамоа сафидан 1 йилга четлатишлари ҳамда 4600 евро миқдоридаги жаримага тортишлари ҳам мумкин.

Қайд этиш керакки, Варгас Чилида 2015 йилнинг ёзида ўтказилган Америка кубоги турнирида ўзининг ёрқин ўйинлари билан чемпионликка катта ҳисса қўшганди. Ўз вақтида "Наполи" ва "КПР" жамоаларида юлдузли ўйинларни кўрсатган бу ҳужумчи айни вақтда БАА чемпионатида иштирок этмоқда.

Top