12:20 / 11.12.2015
3796

Экспертлар: 2014 йилда экологик тоза энергия манбалари учун дунёда $270 млрд инвестиция қилинди

Қайта тикланувчи энергия манбаларини амалиётга жорий этиш илмий тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларидан бирига айланди. Дунёда мазкур соҳага киритилган сармоялар ҳажми 2014 йилда 270 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақам 2004 йилдагига қараганда 45 млрд доллар кўпроқ демакдир.

мазкур маълумотлар 10 декабрь куни АҚШнинг Қайти тикланувчи энергия манбалари миллий лабораторияси (NREL) вакиллари томонидан журналистларга тақдим этилди.
АҚШ Энергетика вазирлигининг лабораториялар дастурлари бўйича куратори Дэниел Билеллонинг қайд этишича, мазкур маблағларнинг 139 миллиарди ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келса, 131 милларди ривожланмаган давлатлар томонидан сарфланган.

“Авваллари ҳукуматлар мазкур йўналишга унча жиддий аҳамият қаратмас эди. Бироқ сўнгги уч йилда ҳукумат (АҚШ) ушбу соҳага катта эътибор қаратмоқда”, - деди Билелло.
Мутахассислар водород билан ҳаракатланувчи автомобиллар, хонадонларни ёритишда “ақлли” пардалар, умуман, энергия тежамкор замонавий технологиялар тўғрисида зарур маълумотларни бериб ўтишди.

Top