21:40 / 11.12.2015
7549

Jaguar 550 от кучига эга седан ва “реактив одам” пойгасини уюштирди

Jaguar компанияси XJR седани ва реактив қанотли халтага эга одам ўртасида пойга ташкил этди. Мусобақа тасвирланган видеоролик ишлаб чиқарувчининг YouTube-каналига жойлаштирилди.

“Ягуар”ни собиқ Формула-1 ҳайдовчиси Мартин Брандл бошқарган бўлса, узунлиги икки метрга тенг қанот ўрнатилган карбонли реактив халтада “реактив одам” номи билан машҳур швейцариялик учувчи Ив Росси бўлди. Мусобақа Дубай чўлидаги 2,81 километрли йўлда бўлиб ўтди.

Беллашув вақтида Брандл “Ягуар”ни автомобилнинг энг юқори - соатига 280 километр тезлигигача чиқара олган бўлса, Росси тезликни 313 километр/соатга етказди.

Top