12:48 / 12.12.2015
5686

"Севилья" бош мураббийи "Спортинг"га қарши ўйин арафасида ноқулай вазиятга тушиб қолди

12 декабрь куни Испания чемпионатининг 15-тури доирасида ўтказиладиган "Севилья" ва "Спортинг" жамоалари учрашувидан олдин одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтиши белгиланганди. Лекин бу сафар матбуот анжумани бироз ноодатий кўринишда ўтди.

Мезбонлар устози Унари Эмери матбуот анжумани ўтадиган хонага кириб келганида биронта журналист йўқлигини кўрди", деб хабар бермоқда AS нашри твиттери.
Мураббий бу вазиятда хотиржамлигини йўқотмаган.

"Бу ерда ҳеч ким йўқ! Хайрли кеч. Кел(ма)ганинглар учун раҳмат", деган Эмери ёлғиз ўзи ўтирган ҳолда.
Шундан сўнг, у кулганича хонани тарк этган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Европа Лигасида ғалаба қилган, Ла Лигада бешинчи ўринни эгаллаган "Севилья" жамоаси айни вақтда турнир жадвалининг 10 поғонасида (14 ўйиндан 19 очко жамғарган) бормоқда. Жамоа ЕЧЛни гуруҳ босқичида (Лекин гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўлланма олди) тарк этди.

Top