10:13 / 13.12.2015
7936

АҚШ компанияларидан бири ҳар бир ходимига 100 минг доллардан мукофот пули ажратди

Табиий газ ва нефть ишлаб чиқарувчи Американинг йирик компанияларидан бири ҳисобланмиш Hilcorp Energy ўз ходимларига кутилмаган совға тайёрлади. 1381 нафар ходим йил охирида маошдан ташқари 100 минг доллар қўшимча маблағ оладиган бўлди, деб хабар бермоқда Fox News.
Forbes нинг маълум қилишича, беш йил муқаддам Hilcorp Energy ишлаб чиқаришни икки баравар оширганида компания раҳбари миллиардер Жефри Хилдебранд ходимларининг эътиборига иккита танловни таклиф қилди: 1. Улар 50 минг доллар олиб, уни автомобиль сотиб олишга сарфлашади. 2. 35 минг доллар олиб, уни истаган нарсаларига сарфлашади.
Жорий йилда, қийин шароитда ҳам Hilcorp ишлаб чиқариш суръатини яна бир бор икки бараварга оширди — суткасига 150 минг баррел.
“Бу ҳақиқий совға”, — деди компанияда 10 йилдан бери ишлаётган котиба Аманда Томсон.

Top