23:15 / 15.12.2015
4000

Россия ва Хитой БРИКС ва ШҲТга аъзо давлатлар учун юқори аниқликдаги навигация тизимини яратишни режалаштирмоқда

Йўлдошли навигация тизимлари соҳасида фаолият юритувчи россиялик ва хитойлик мутахассислар ГЛОНАСС ва “Бейдоу” йўлдошли навигация тизимлари негизида БРИКС ва ШҲТга аъзо давлатлар учун юқори аниқликдаги навигация халқаро глобал тизимини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Лойиҳа Йўлдошли навигация тармоғидаги стратегик ҳамкорлик соҳасидаги муҳим лойиҳалар бўйича Хитой-Россия қўмитасининг иккинчи йиғилиши давомида маъқулланди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) ва ШҲТга аъзо давлатлар (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон) манфаати йўлида глобал ва минтақавий навигация йўлдошли тизимларидан фойдаланишни кенгайтиришга имкон беради.

Бу тизимнинг яратилиши режаси Россия ва Хитой томонидан ердаги ўлчов станцияларини ишлаб чиқариш ва уларни ўз ҳудудлари, БРИКС, ШҲТга аъзо давлатлар ва лойиҳада иштирок этишни истаган бошқа давлатлар ҳудудида жойлаштиришни кўзда тутади. Россиялик ва хитойлик мутахассислар ГЛОНАСС ва “Бейдоу” тизимларининг юқори аниқликда жойлашувни аниқлаш вазифаларини қайта ишлаш алгоритмлари ва дастурий таъминотини яратишни режалаштиришмоқда.

Top