08:51 / 15.12.2015
10047

Саудия Арабистони 34 та давлатдан иборат аксилтеррорчилик коалицияси тузилганини эълон қилди

Саудия Арабистони ҳукумати террорчиликка қарши курашувчи 34 та мусулмон давлатидан иборат альянс яратилганини эълон қилди.

Янги аксилтеррорчилик иттифоқи кучлари Ар-Риёддан бошқарилади. Таъкидланишича, коалиция 72 соат ичида тузилган.

Коалицияга Саудия Арабистони, Иордания, БАА, Покистон, Бангладеш, Баҳрайн, Бенин, Туркия, Чад, Того, Тунис, Жибути, Сенегал, Судан, Сьерра-Леоне, Сомали, Габон, Гвинея, Фаластин, Комор Ороллари, Қатар, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Ливан, Ливия, Мали, Мальдив Республикаси, Малайзия, Миср, Марокаш, Мавритания, Нигер, Нигерия ва Яман кирган.

Шу билан бирга минтақада ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, Сурияда эса Россия Қуролли кучлари Сурия, Эрон ва Ироқ Қуролли кучлари билан бирга ҳаракат қилмоқда.

Top