14:13 / 15.12.2015
11151

Ходорковский: Ўзгармас хокимиятнинг ёмонлиги унинг Путинлигида эмас

Россиялик мухолиф сиёсатчи, ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский РБК нашрига берган катта интервьюсида унга қарши очилган навбатдаги жиноий ишга муносабатини билдирди, шунингдек, Россия ички сиёсати билан боғлиқ бошқа масалаларга тўхталиб ўтди.

Ходорковский бугунги Россияда мухолифатчилар дуч келаётган хавф-хатарлар билан ўртоқлашди:
“Бугунги вазиятда мен ва, ўйлашимча, ҳеч ким Россияда мухолиф жамоатчилик фаолияти билан шуғулланаётган одамларнинг хавфсизлигини кафолатлашга қодир эмас. Бу фаолиятни бошлаган одам ўз гарданига жиддий хатарларни олади. Албатта, келажакда, режим ўзгарганида улар айрим имтиёзларга эга бўлади. Мен фақат битта нарсани ваъда қила оламан – ҳеч кимни унутишмайди. Агар одамлар қамоққа тушса, уларни унутишмайди, бугунги ҳукумат уларни унутишига йўл қўйишмайди. Бу билан “Ҳуқуқ ҳимояси” лойиҳаси шуғулланмоқда. Лекин бундан ортиғини, бундан ортиқ ҳимояни одамларга ваъда қилишнинг имкони йўқ. Мен ҳам бундай хатарни 2003 йили ўз бўйнимга олдим. Россия қайтсам қамалишимдан огоҳлантиришган эди. Шунинг учун 10 йил ўтириб чиқдим”.

Ходорковский Россиянинг бугунги сиёсатига ўзининг кенг шарҳларини берди:
“Шубҳасиз, Россия сиёсий ва иқтисодий элитасида бугун ҳар хил одамлар бор, улар орасида охирги кунида яшаётгани каби ўзининг бутун сиёсий ресурсидан фойдаланган ҳолда охирги тийингача еб қолишга интилаётганлари бор. Буларга мисол Ротенберглардир. Уларнинг даромадлари катталигида бу чақалар уларга нега керак, деб ўйлайсиз. Лекин улар бундан воз кеча олмайди. Наҳанг мисол – агар тишлаб олса, қўйиб юбормайди, бўлак жуда катта бўлса, нафаси қайтиб ўлиши мумкин, лекин чиқариб ташламайди.

Лекин нормал, яхши инсонлар ҳам бор, улар бошқа вазиятда рақиб сифатида очиқ демократик жамиятда яшай оларди. Улар орасида Кудрин, Греф, Клюкаев, Набиуллиналарни айтиб ўтиш мумкин. Бу инсонлар рақобатбардош, улар билан бирга ишлашимиз мумкин эди.
Мамлакат сиёсий жараёнларни таъминлаб бера олмайди. Негаки у муаммоларга жуда чуқур ботиб қолди, бошқарув тизими емирилмоқда. Иқтисодий ислоҳотларни эса сиёсий ислоҳотларсиз ўтказиб бўлмайди. Барча сиёсий ислоҳотлар бугунги ҳокимиятга жиддий таҳдид солади. Бу бугунги раҳбариятни совуқ терга ботиради, шу боис жаноб Кудриннинг имкониятлари ва ниятлари амалга ошмай қолади”.

“Бугун қонунчилик асосида ҳокимиятни ўзгартириб бўлмайди, - сўзида давом этди сиёсатчи. – Қонунчилик шундай шаклландики, ҳокимиятни қонуний йўл билан ўзгартириб бўлмайди. Сизга “Единая Россия” ўн марталаб ёқмаслиги мумкин, ЛДПР юз марталаб ёқмаслиги мумкин, лекин уларнинг муқобилини танлашингизга йўл қўйишмайди. Бу дегани ҳокимият ўзгариши фақат қонунчилик доирасидан ташқарига чиқиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Қонунчилик доирасидан ташқарига чиқиш эса инқилоб дейилади. Шу боис бундай қочиб бўлмаслигини айтгандим. Лекин инқилоб якунларига кўра нормал демократик жамиятга эга бўлишимиз учун сиёсий тажрибага эга одамлар ҳокимият тепасига келиши лозим. Бундай одамларни тайёрлашнинг ягона йўли эса сайловларда иштирок этишдир”.

“Ўзгармайдиган ҳокимиятнинг ёмон томони шундаки, бу ҳокимият Путиндир. Ҳокимият ўзгармаслигига қаратилган бутун бошқарув тизими эса мамлакатни вайрон қилади. Масалан, улар Чеченистонда 104 фоиз овоз тўплаш учун у ерда шариятни жорий қилишига рози бўламиз. Биз у қадар бой бўлмаган бюджетимизни бир гуруҳ одамлар ўмаришига рухсат бериб, шу билан уларнинг садоқатини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Ҳуқуқ-тартибот тизимига ақл бовар қилмас пуллар сарфлаймиз, ундан мамлакатда жиноятчилик даражасини туширишни эмас, Худо кўрсатмасин, ҳокимият ўзгаришни бошлайдиган лаҳзада қаттиқ қаршилик кўрсатишни талаб қиламиз. Ва бу нарсаларга пул кетади. Бошқа вазиятда пул таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига кетарди”, - хулоса қилди мухолиф сиёсатчи.

Top