13:47 / 16.12.2015
3402

Alibaba Group раҳбари Қозоғистон бош вазирининг маслаҳатчисига айланиши мумкин

15 декабрь куни Ханчжоу шаҳрида Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Хитойнинг энг йирик интернет корпорацияси Alibaba Group бошқаруви раиси Жек Ма билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати раҳбарининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Учрашув чоғида суҳбатдошлар тўлов тизимлари, булутли ҳисоб-китоблар технологиялари, шунингдек, интернет-харидларнинг бизнеснинг экспорт имкониятларига таъсири хусусида фикр алмашишди.

Учрашув якунларига кўра Масимов Мага ўзининг маслаҳатчиси сифатида ҳамкорлик қилиш ҳақида таклифни билдирди.

Top