23:51 / 16.12.2015
3905

Bloomberg: Туркия Россия билан ихтилоф сабабли Исроилдан газ олишни қайта бошламоқчи

Туркия ва Исроил ўртасидаги музокаралар Туркиянинг Россия газидан ўз боғлиқлигини камайтиришга интилиши ортида янги импульс олди, деб Туркия ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ёзмоқда Bloomberg агентлиги. Туркиянинг Исроил билан муносабатларининг нормаллашиши Исроилдан газ импорт қилишни бошлашга имкон беради.

Бундан ташқари, Туркия Кипрнинг грек ва турк жамоатлари билан ягона давлат тузиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. “Келажакда Анқара Кипр ва Исроилдан газ олишни режалаштирмоқда, бу Туркияга газ етказиб берилишини ўзгартиришга ва мамлакатни Шарқ ва Ғарб ўртасидаги энергетик бўғинга айлантиришга яқинлаштиришга имкон беради”, деб айтилмоқда хабарда.

Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлардаги инқироз 2010 йил майида бошланган. Ўшанда Ғазо сектори қамалини кесиб ўтмоқчи бўлган эркинлик флотилиясидаги кемалар исроилликлар томонидан ушланганда 9 нафар туркиялик фаластинпараст фаол ҳалок бўлган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Исроил ярашиш истиқболларига шубҳа билан қарамоқда, Туркия эса ҳалок бўлганларга товон пули тўланиши эвазига Ғазо сектори қамалига рози бўлиши керак.

Исроил ҳукуматидаги яширин манбанинг айтишича, Исроил бош вазири Туркияга газ қувури олиб боришнинг муқобил вариантларини қидирмоқда ва январда Кипр ва Греция раҳбарияти билан бу борада музокаралар ўтказади.

Top