17:58 / 16.12.2015
2165

Ўзбекистон ТИВда АҚШ элчиси билан икки мамлакат муносабатларининг 2015 йил бўйича якунлари муҳокама қилинди

2015 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон — АҚШ муносабатларининг 2015 йил бўйича якунлари юзасидан фикр алмашилди, кейинги йилга мўлжалланган икки томонлама учрашувлар жадвали, жумладан бўлажак сиёсий маслаҳатлашувларга оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Top