12:48 / 17.12.2015
3651

Оқ Уй: Япония АҚШнинг ҳарбий контингентини сақлашга ҳар йили 1.6 млрд доллар сарфлайди

АҚШ Япония билан ушбу мамлакатдаги ўз ҳарбий контингентининг 2016-2020 йилларда молиялаштирилиши борасида келишувга эришди. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби берган баёнотга кўра, кейинги беш йил мобайнида Япония ҳукумати бу мақсадларга ҳар йили ўртача 1.6 млрд доллардан ажратиб боради.

Япония ғазнаси маблағлари АҚШ ҳарбий базасини таъминлашга, коммунал хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий ишчилар маошларига сарфланади, деб тушунтирди америкалик дипломат.

Унинг сўзларига кўра, “хўжайин давлатнинг молиявий кўмаги Японияда АҚШ ҳарбий базасини сақлаб қолишга ёрдам беради”, бу база эса, ўз навбатида, “хавфсизлик кафолатидир” ҳамда АҚШнинг “Осиё ва Тинч океани минтақасига кўпроқ эътибор қаратиш бўйича режаларига мувофиқ келади”.

Top