09:12 / 17.12.2015
3268

Порошенко: Украина ЕИ учун Россия билан эркин савдо битимидан воз кечишга тайёр

Украина Россия билан эркин савдо муносабатларини бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Пётр Порошенко Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер иштирокида ўтказилган брифинг чоғида. Мазкур брифинг тафсилотларини ТАСС ёритди.

Украина етакчисининг сўзларига қараганда, мамлакат Европа Иттифоқи билан эркин савдони амалга оширишни кўзлаб бу йўлдан бормоқда.
“Украина бунинг баҳосини Европа Иттифоқи билан эркин савдо тартибини жорий этиш орқали тўлашга тайёр”, - деди Порошенко Россиянинг МДҲ доирасида ташкил этилган Украина билан Эркин савдо зонасини бекор қилишига изоҳ берар экан.

Бундан аввалроқ эса Россия президенти Владимир Путин 2016 йил 1 январдан Украина билан эркин савдо ҳудуди бўйича шартноманинг тўхтатилиши ҳақидаги фармонни имзолагани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, мазкур фармон давлатнинг манфаатлари ва иқтисодий хавфсизлигига таъсир қилувчи вазият сабабли қабул қилинган.

Top