23:36 / 17.12.2015
2723

Швейцария ФИФА ҳисоб рақамларидаги 50 миллион доллардан ортиқ маблағни музлатиб қўйди

ФИФА ташкилотининг ҳисоб рақамларидаги миллионлаб франклар Швейцария ҳукумати томонидан музлатилган.

"Швейцария адлия федерал бюроси (FOJ) Халқаро футбол федерациясидаги (ФИФА) коррупция иши бўйича текширувлар доирасида АҚШ сўрови бўйича бир неча ўн миллион Швейцария франки миқдоридаги маблағни музлатиб қўйди", дея Tages-Anzeiger нашрига хабар қилган бюро вакили Фолько Галли.

Хабар қилинишича, музлатилган ҳисоб рақамларидаги маблағнинг умумий миқдори камида 50 млн франк ((50,1 млн), кўпи билан 100 миллион франкни (100,2 млн доллар) ташкил этади.

Америка расмийлари Швейцариядан 10та банкдаги 50та ҳисоб рақами бўйича маълумот сўрагани айтилган.

Top