11:21 / 17.12.2015
4223

Тошкент давлат аграр университетида ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди

2015 йил 12 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, беш карра “Осиёнинг энг яхши ҳаками”, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида рекордчи, ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз спортчиларининг жаҳон майдонларида юксак марраларни забт этаётгани, айниқса, ўзбек ҳаками Равшан Эрматовнинг халқаро учрашувларни бошқаришдаги маҳорати талаба-ёшларни чексиз қувонтиради. Қизиқарли суҳбат меҳмонимиз ютуқлари билан янада яқиндан танишишга имкон яратди.
Тадбир иштирокчилари Равшан Эрматовдан ўзининг шахсий ва касбий фаолиятига оид фикрларини эшитишди. Шунингдек, Равшан Эрматовнинг фаолиятига оид слайд-тақдимот намойишидан баҳраманд бўлишди.

Тадбир жонли мулоқот тарзида, қизиқарли ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбир сўнггида фахрли меҳмон билан тадбир иштирокчилари эсдалик учун расмга тушиб, Равшан Ирматов ҳақида чоп эттирилган китобларга талаба-ёшлар дасхатлар олишди.

Top