10:30 / 18.12.2015
3510

БМТ ХК терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши мамлакатларни ИШИД, “Ал-Қоида” ва улар билан алоқадор ҳар қандай шахслар, гуруҳлар, ташкилот ва муассасаларни молиялаштириш ва уларга ёрдам кўрсатишни чеклашга қаратилган резолюцияни тасдиқлади, дея хабар бермоқда ТАСС.

Ижро этилиши мажбурий ҳисобланган мазкур ҳужжат уларнинг маблағлари ва молиявий активларини зудлик билан музлатиш, террористик тузилмаларга тўғридан-тўғри ёки билвосита қурол-яроғ етказилишига йўл қўймасликни талаб қилиб, шахслар ва ташкилотларга йўналтирилган воситалар, бошқа молиявий активлар ва иқтисодий манбалар оқимини тўхтатиш учун самарали ва натижавий чораларни қўллашга чақиради.
Қайд этилишича, ИШИДга кўмак кўрсатаётган шахслар ва ташкилотлар санкция рўйхатига киритилади.

Аввалроқ АҚШ ва Россия экстремистик гуруҳларни молиялашга чек қўйишга чақирувчи БМТ резолюциясини қабул қилишга интилаётгани маълум бўлган эди. Бу эса мамлакатларнинг терроризмга қарши кураш масаласида туташ нуқтаси топилганидан дарак беради.

Top