22:33 / 19.12.2015
3591

"Челси" Хиддинкни янги бош мураббий сифатида эълон қилди

Голландиялик мутахассис Гус Хиддинк “Челси” футбол жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. У бу вазифани мавсум охиригача бажаради. Бу ҳақда 19 декабрда жамоанинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Клуб эгалари ва директорлар кенгаши катта тажрибага эга ва катта муваффақиятга эришган, жумладан бизнинг клубда аввал 2009 йилда Англия кубогини эгаллаганимизда бўлган мураббийни қаршилайди. Жаноб Абрамович ва директорлар кенгаши Гус бизнинг истеъдодли жамоамиздан максимум фойда олиш учун Гус барча зарурий жиҳатларга эга деб ишонади”, дейилмоқда хабарда.

69 ёшли Хиддинк эса ўзининг “Стэмфорд Бриж” стадионига қайтганидан хурсандлигини билдирди. “Челси” дунёдаги энг йирик клублардан ҳисобланади, бироқ ҳозирда у бўлиши керак бўлган ўринда эмас. Бироқ шунга қарамай, бу мавсумни ўзгартира оламиз. Мен буюк клубда ўйинчилар ва ходимлар билан ишлашни интиқлик билан кутмоқдаман ҳамда мен бизнинг мухлислар билан ажойиб муносабатларимизни бошлашдан хурсандман”, деб айтди Хиддинк.

Гус Хиддинк 2009 йил февралда “Челси”га истеъфога юборилган Луис Фелипе Сколари ўрнига мавсум охиригача мураббийлик қилган. Хиддинк қўл остида “Челси” Англия кубогини ютган ва Чемпионлар Лигасининг яримфиналига чиққан, бироқ у ерда икки ўйин натижаларига кўра”Барселона”га ютқазган.

Top