20:41 / 20.12.2015
3131

БМТ тўқнашувлар сабабли Ямандаги музокаралар тўхтаганини эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Яманда ўзаро урушаётган томонлар ўртасидаги тинчлик музокаралари мамлакатдаги жанговор ҳаракатлар сабабли тўхтаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

БМТнинг Ямандаги махсус элчиси Исмоил Улд Шайҳ Аҳмад Швейцарияда ёпиқ тартибда бошланган Ямандаги қарама-қарши томонлар ўртасидаги музокараларда 15 декабрда ярашув бошланганини эълон қилди. 7 кунлик ўт очишнинг тўхтатилиши маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бутун Яман ҳудуди бўйлаб кучга кирган. Бироқ 18 декабрда ихтилофнинг икки томони ярашувни бузди: президент Ҳодийни қўллаб-қувватловчилар ҳужумга ўтдилар, уларга қарши курашаётган ҳусийчилар Саудия Арабистони ҳудудига баллистик ракеталар учирди.

19 декабрда камида 68 нафар одам мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги жангларда ҳалок бўлди. Ҳодийни қўллаб-қувватловчи қўшинлар бир йилдан кўпроқ вақт аввал ҳусийчилар томонидан босиб олинган Яман пойтахти Санодан бор-йўғи 40 км узоқликда турибдилар.

Top