13:48 / 20.12.2015
3761

Саакашвилига фуқаролар билан учрашмагани учун 28 долларлик жарима белгиланди

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михеил Саакашвили ўз қабулига ёзилган мамлакат фуқаролари билан учрашмагани учун унга 28 долларлик (680 гривен) жарима белгиланди, деб хабар қилмоқда “Думская”.

Маълум қилишларича, Саакашвили иккинчи марта суд қарорини бажармаса, жарима икки баравар этиб тайинланиши ва ҳатто унга “мансабдор шахси томонидан суд ҳукмини бажармаслик” айби қўйилади.

Бундай ҳолатда Одесса губернаторига беш йиллик қамоқ жазоси хавф солади.

Top