06:33 / 22.12.2015
5834

Тожикистон ИШИДга қарши ислом коалициясига қўшилиш масаласини кўриб чиқмайди

Аввалроқ ОАВларда Озарбайжон ва Тожикистон Саудия Арабистони бошчилигидаги ислом коалициясига қўшилиш имконияти масаласини муҳокама қилаётганлари маълум қилинганди.

Бироқ Тожикистон расмий даражада ИШИДга қарши ислом коалициясига қўшилиш масаласини кўриб чиқмайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги мухбирига Остонага  “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келган Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Парвиз Давлатзода маълум қилди.

“Биз умуман бу масалани кўриб чиқмаймиз”, деб айтди Давлатзода.

Аввалроқ “Аш-Шарқ ал-Авсат” умумараб газетаси Озарбайжон ва Тожикистон ислом коалициясига қўшилишни кўриб чиқаётганини маълум қилган. Маълум қилинишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон январда Саудия Арабистонига ташриф буюради ва мамлакат қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан учрашади. Хабарда таъкидланишича,  томонлар террорчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан Душанбенинг ислом ҳарбий блокида иштирок этиш имкониятини муҳокама қиладилар.

Top