17:11 / 22.12.2015
7050

Тўққиз ойда 2,19 мингдан зиёд ўзбекистонлик ишлаш учун Корея Республикасига кетди

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2194 нафар Ўзбекистон фуқаросини Корея Республикасига ишлаш учун юборди.

Улар Корея Республикасига Жанубий Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирликлари ўртасида 2012 йилнинг 13 декабрь куни бандликка рухсат бериш тизими орқали ишчиларни Корея Республикасига юбориш бўйича имзоланган Ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандум доирасида йўналтирилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳоафаза қилиш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 406 нафар фуқароси меҳнат қилиш мақсадида Корея Республикасига қайтадан бориш имкониятига эга бўлди.

Top