09:08 / 23.12.2015
2214

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида юз берган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 282та ёнғин юз берган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 6 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 9 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 863 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 907 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаронинг ошхонасидаги газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг қизи, ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 40 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг қизи куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Top