10:34 / 23.12.2015
17634

Ўзбекистонда 280 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ёпиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари моддий-техник базасидан фойдаланишнинг ҳолати ва самарадорлигини аниқлаш бўйича комиссия ўз ишини бошлади.

Uzbekistan Today маълумотларига кўра, махсус жиҳозланган иншоотларда жойлашган 280 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва олимпия захиралари ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини ёпиш режалаштирилмоқда. Намунавий болалар спорт иншоотлари негизида 225 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва тўрт йўналиш – спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти турлари, спорт яккакурашлари ва гимнастика бўйича фаолият юритувчи 56 та ихтисослашган спорт мактаби яратилади.

Оптималлаштириш ҳисобига бўшайдиган жиҳозлар ва мураббийлар янги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари моддий-техник ўқув базасини мустаҳкамлаш учун топширилади. Маблағлар эса амалдаги спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ҳамда янги яратилаётганларини жиҳозлаш учун йўналтирилади.

Top