00:59 / 23.12.2015
6752

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев: НАТОнинг ҳарбий фаолияти Россияга хавф солади

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “Российская газета”га берган интервьюсида НАТО ҳарбий фаолияти билан боғлиқ масалалар Россия хавфсизлигига борган сари каттароқ хавф солишини айтди.

“НАТО ҳарбий фаолияти билан боғлиқ таҳдидлар борган сари каттароқ хавф солади. Ҳужумкор салоҳиятни ошириш ва модернизациялаш, янги қурол турларини ёйиш, ракетага қарши мудофаанинг глобал тизимини яратишга интилиш, жумладан Россия атрофида, глобал хавфсизлик структурасини йўққа чиқаради. Баъзи ғарб давлатлари етакчиларининг НАТО – бу дунёда хавфсизликни таъминлаш учун яратилган мудофаа иттифоқи деган сўзлари фақатгина альянснинг тажовузкор моҳиятини беркитади”, деб айтди Патрушев.

Аввалроқ Патрушев ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришни таклиф қилди, чунки ҳокимият органларининг ахборот тизимларида хорижий техник разведкаларнинг дастурий воситалари аниқланган.

Top