15:04 / 25.12.2015
2910

3 ой ичида Россия авиацияси Сурияда 5 мингдан ортиқ ҳарбий парвозни амалга оширди

Россия ҳаво кучларининг Суриядаги авиагуруҳи ҳарбий амалиётлар ўтказилиши бошланган 30 сентябрь кунидан буён 5 мингдан ортиқ ҳарбий парвозларни амалга оширган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

"30 сентябрь кунидан буён Россия авиациясига тегишли ҳарбий самолётлар Сурия ҳудудида 5240 марта ҳарбий учишга чиқди. Шундан 145 мартасида самолётлар узоқ масофаларга учирилувчи ва стратегик ракеталар билан парвоз қилган", дея маълумот берган Россия Бош штаби раҳбари Сергей Рудской.

Бундан олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Россия авиацияси 5 кун ичида (18 декабрдан 23 декабргача) жангариларнинг минглаб объектларини бомбардимон қилгани ҳақида маълумот берганди.

Top